Tenqri
Ana Sayfa
Dünya

Эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатилди

“Ватан” ижтимоий-жамоат фонди ҳамда “Юнусобод” маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан учрашув ташкил этилди “Юнусобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 1052 та хонадонда 6 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 272-сонли умумтаълим мактаби, 54-оилавий поликлиника, 1-шаҳар клиник болалар шифохона

1 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатилди
Paylaş:

“Ватан” ижтимоий-жамоат фонди ҳамда “Юнусобод” маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан учрашув ташкил этилди “Юнусобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 1052 та хонадонда 6 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 272-сонли умумтаълим мактаби, 54-оилавий поликлиника, 1-шаҳар клиник болалар шифохонаси, Нефрология ва Вирусология марказлари, шунингдек бир нечта хусусий мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмоқда Маҳаллада инфратузилмани яхшилаш, аҳолига қулай шароит яратиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, кўчалар асфальтланган, болалар майдончаси, стадион ва воркаут майдони барпо этилган. Маҳалла хавфсизлигини таъминлаш мақсадида асосий кўчаларга кузатув камералари ўрнатилган Учрашувда Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов, “Ватан” ижтимоий-жамоат фонди бўлим бошлиғи Ботир Содиқов, туман кенгаши депутати Дилноза Мусаева, туман ИИБ маъмурий-амалиёт бўлими катта инспектори Баҳодир Тожибоев, жоме масжиди имом хатиби Талъат Зоиров, МФЙ раиси Абдусамад Каримов ва маҳалла фаоллари иштирок этди Тадбирда маҳаллалар фаолиятига қаратилган эътибор, ёшлар тарбияси, таълим соҳасидаги ютуқ ва муаммолар, кексаларга ҳурмат-эътиборни мустаҳкамлаш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди Учрашув якунида боқувчисини йўқотган, ёлғиз яшовчи ва ижтимоий кўмакка муҳтож 20 нафар фуқарога ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда моддий ёрдам топширилди Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА