Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

Эрондаги мактабга ракетали ҳужум: дастлабки текширув АҚШни кўрсатмоқда (+видео)

Дастлабки текширув натижаларига кўра, бу фожеали ҳодиса эски разведка маълумотлари сабаб юз берган бўлиши мумкин. Америкалик амалдор ва текширув натижалари билан таниш бўлган яна бир манбанинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбийлари нишон координаталарини эски маълумотлар асосида белгилагани оқибатида ракета ф

3 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Эрондаги мактабга ракетали ҳужум: дастлабки текширув АҚШни кўрсатмоқда (+видео)
Paylaş:

Дастлабки текширув натижаларига кўра, бу фожеали ҳодиса эски разведка маълумотлари сабаб юз берган бўлиши мумкин. Америкалик амалдор ва текширув натижалари билан таниш бўлган яна бир манбанинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбийлари нишон координаталарини эски маълумотлар асосида белгилагани оқибатида ракета фуқаролик объектига тушгани айтилади Бу ҳақда дастлаб The New York Times нашри хабар берди. Унга кўра, АҚШ ҳарбийлари мактаб яқинида жойлашган ҳарбий базани нишонга олган. Илгари мактаб биноси шу ҳарбий комплекснинг бир қисми бўлган, бироқ кейинчалик у алоҳида фуқаролик объектига айланган. Нишон координаталари эски маълумотларга таяниб белгилангани сабабли ракета мактаб ҳудудига тушган бўлиши мумкин Фожеали ҳодиса 28 февраль куни, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган ҳужумларининг дастлабки кунларида содир бўлди. Эрон жанубидаги Минаб шаҳрида жойлашган бошланғич мактабга ракета зарбаси берилди. Оқибатда 165 киши ҳалок бўлди, уларнинг катта қисми болалар экани айтилади. Бу ҳодиса уруш давомидаги энг оғир ва баҳсли воқеалардан бирига айланди. Агар текширув якунида ҳужум учун АҚШ жавобгар экани тасдиқланса, бу сўнгги йигирма йил ичида АҚШ ҳарбий операциялари натижасида юз берган фуқаролик қурбонларининг энг каттаси бўлиши мумкин АҚШ президенти Дональд Трамп дастлаб бу ҳодиса учун Эроннинг ўзи жавобгар бўлиши мумкинлигини айтди. Бироқ мутахассислар Эронда “Томагавк” туридаги ракеталар мавжуд эмаслигини таъкидлашди. Кейинчалик АҚШ президенти текширув натижалари қандай бўлишидан қатъи назар қабул қилишга тайёр эканини билдирди. Аммо журналистлар унга The New York Times нашрида эълон қилинган хабарни эслатганида, у шунчаки, бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини айтди Айни пайтда турли манбалар ва техник маълумотлар ҳужум ортида АҚШ бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Сунъий йўлдош тасвирлари, мустақил экспертлар таҳлиллари ва АҚШ ҳарбийлари томонидан очиқ манбаларда эълон қилинган маълумотлар шундай хулосага ишора қилмоқда. Душанба куни тарқалган видеоларда, мутахассисларнинг фикрича, АҚШнинг “Томагавк” қанотли ракетаcи ҳарбий комплекс томон учиб бориб урилиши акс этган. Шу пайтда мактаб жойлашган ҳудуддан ҳам тутун кўтарилаётгани кўринган Очиқ сунъий йўлдош тасвирлари мактаб биноси тахминан 2017 йилгача ҳарбий комплекснинг бир қисми бўлганини кўрсатади. Кейинчалик янги девор қурилиб, мактаб ҳудуди ҳарбий база ҳудудидан ажратилган. Шу билан бирга, ҳудуддаги қоровул минораси ҳам олиб ташланган. Мактаб онлайн хариталарда аниқ кўрсатилган бўлиб, унинг ўқувчилари, ўқитувчилари ва маъмурияти ҳақида маълумотлар жойлаштирилган веб-сайти ҳам очиқ тарзда ишлаб турган Халқаро уруш қоидаларига кўра, ҳарбий тизимга тегишли бўлмаган бинолар ва фуқароларга зарба бериш тақиқланади. Одатда фуқаролик уйлари, мактаблар, тиббий муассасалар ва маданий объектлар ҳарбий ҳужумлардан ҳимоя қилинган ҳисобланади. Вашингтондаги таҳлил марказининг катта ҳуқуқшуноси Элиз Бейкернинг таъкидлашича, мактабнинг ҳарбий объектга яқин жойлашгани унинг фуқаролик мақомини ўзгартирмайди ва у барибир ҳимоя қилиниши керак бўлган объект ҳисобланади Бу воқеа АҚШдаги сиёсий доираларда ҳам жиддий саволларни келтириб чиқармоқда. АҚШ сенатори Тим Кейн журналистлар билан суҳбатда шундай деди: агар бу ҳужум учун АҚШ жавобгар деб топилса, демак икки ҳолатдан бири юз берган бўлади, биринчиси АҚШ нишон танлаш бўйича анъанавий қоидаларни ўзгартирган бўлади ёки жиддий хато қилинган бўлиб чиқади. Унинг фикрича, агар фуқароларни ҳимоя қилиш даражаси ўзгартирилган бўлса, бу катта фожеа ҳисобланади. Айни пайтда АҚШ расмийлари якуний хулоса эълон қилинмаганини ва текширув ҳали давом этаётганини билдирмоқда Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА