Эрон яна Исроил ва АҚШ базаларига ҳужум қилди
"Ҳақиқий ваъда 4" операциясининг 48-босқичи давомида биз Шимолий Исроил ва Яқин Шарқдаги бир неча АҚШ базасига “Kheibar Shekan” синфидаги қуюқ ёнилғили ва “Qadr”номли суюқ ёнилғили баллистик ракеталар ёрдамида муваффақиятли зарба бердик", дейилган Эрон давлат телевидениеси томонидан эфирга узатилган

"Ҳақиқий ваъда 4" операциясининг 48-босқичи давомида биз Шимолий Исроил ва Яқин Шарқдаги бир неча АҚШ базасига “Kheibar Shekan” синфидаги қуюқ ёнилғили ва “Qadr”номли суюқ ёнилғили баллистик ракеталар ёрдамида муваффақиятли зарба бердик", дейилган Эрон давлат телевидениеси томонидан эфирга узатилган баёнотда. Ҳарбийлар қайси иншоотларга ҳужум қилинганини аниқ айтмади Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни Исроил Теҳронга "олдиндан огоҳлантирувчи зарба" берди. Кейинчалик АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Исроил ва минтақадаги АҚШ базаларига ҳужум қилиб, кенг кўламли қасос операциясини бошлади. Баҳрайн, Иордания, Қатар, Кувайт, БАА ва Саудия Арабистонидаги Америка ҳарбий иншоотлари нишонга олинди