Энг яхши китобхон мактаб директори
Кўрик-танлов нафақат директорларнинг билим ва малакасини баҳолашга қаратилган, балки мактабларда китобхонлик муҳитини ривожлантириш, ўқувчиларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга ҳам йўналтирилган. Иштирокчиларнинг билим ва интеллектуал салоҳияти Кўрик-танлов Низомига мувофиқ, нуфузли

Кўрик-танлов нафақат директорларнинг билим ва малакасини баҳолашга қаратилган, балки мактабларда китобхонлик муҳитини ривожлантириш, ўқувчиларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга ҳам йўналтирилган. Иштирокчиларнинг билим ва интеллектуал салоҳияти Кўрик-танлов Низомига мувофиқ, нуфузли экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди Шаҳар босқичи ғолиби сифатида 16-умумтаълим мактаби директори Чарос Халилова фахрли 1-ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса 13- ва 5-мактаб директорлари — Гулбаҳор Пардаева ва Раъно Сулаймоновага насиб этди. Улар ҳам таълим соҳасидаги илғор тажрибалари ва китобхонликни тарғиб қилишдаги фаолиятлари учун эътироф қилинди Ғулом Примов, Муҳаммад Карим (сурат) ЎзА