Бир ёқадан бош чиқарган халқ анъанаси
Маҳалла аҳли бир мақсад йўлида бирлашиб, ишларни биргаликда бажариши халқимизга хос бўлган инсонийлик ва бағрикенгликни кўрсатади Қадимдан ҳашар орқали қишлоқ ва маҳаллаларда катта ишлар амалга оширилган. Масалан, уй қуриш, ариқларни тозалаш, йўлларни таъмирлаш, дарахт экиш ёки маҳалла атрофини обо

Маҳалла аҳли бир мақсад йўлида бирлашиб, ишларни биргаликда бажариши халқимизга хос бўлган инсонийлик ва бағрикенгликни кўрсатади Қадимдан ҳашар орқали қишлоқ ва маҳаллаларда катта ишлар амалга оширилган. Масалан, уй қуриш, ариқларни тозалаш, йўлларни таъмирлаш, дарахт экиш ёки маҳалла атрофини обод қилиш каби ишлар айнан ҳашар йўли билан бажарилган Бугунги кунда ҳам ҳашар анъанаси ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Замонавий шароитда ҳам маҳалла ва жамоаларда ҳашарлар ўтказилиб, турли ижтимоий ва экологик ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса халқимизнинг азалий қадриятлари, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик руҳи ҳали-ҳамон яшаб келаётганидан далолат беради Наврўз арафасида юртимизда ҳар йили ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва атроф-муҳитни асрашга қаратилган кенг кўламли тадбирлар ташкил этиш анъанага айланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йилда ҳам Наврўз байрами юртимизда кенг нишонланади. Шу муносабат билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиши белгиланган Хусусан, 13–14 март кунлари республика бўйлаб умумхалқ хайрия хашари ўтказилмоқда. Ушбу ҳашар давомида шаҳар ва туманлардаги кўча-кўйлар, майдонлар, маҳаллалар ҳамда жамоат жойлари тозаланмоқда Шунингдек, аҳоли яшаш манзиллари, ижтимоий объектлар ва дам олиш масканларини обод қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда Тадбирлар давомида дарахтларни парваришлаш, қуриб қолган ёки зарарланган шох-шаббаларни кесиш, яшил ҳудудларни тартибга келтириш каби ишлар ҳам амалга оширилади. Бу эса шаҳар ва қишлоқларимизда экологик муҳитни янада яхшилашга хизмат қилади Бундан ташқари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси ташкил этилмоқда. Акция доирасида белгиланган ҳудудларда дарахт ва бута кўчатлари экилиб, яшил майдонлар кенгайтирилади. Бу каби тадбирлар нафақат табиатни асраш, балки келажак авлод учун соғлом экологик муҳит яратишга қаратилгани билан аҳамиятли Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўкаламзорлаштириш ишлари кўламини кенгайтириш ҳаво сифатини яхшилаш, иқлим ўзгариши таъсирини камайтириш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади Муҳайё Тошқораева, ЎзА