Tenqri
Ana Sayfa
Dünya

Tek tuşla risk: Siber saldırılara karşı koruma

Телеграм орқали таниш аккаунтлардан тез-тез қарз сўраш каби хабарларни ўқияпсизми? Бу ёлғон ахборотлар киберҳужум ўчоғидаги энг кўп тарқалган белгилар саналади. Афсуски, эндиликда улар кундалик хавфга айланиб улгурган. Бугун АI ва робот технологиялари тизимларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайгани

3 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Tek tuşla risk: Siber saldırılara karşı koruma
Paylaş:

Телеграм орқали таниш аккаунтлардан тез-тез қарз сўраш каби хабарларни ўқияпсизми? Бу ёлғон ахборотлар киберҳужум ўчоғидаги энг кўп тарқалган белгилар саналади. Афсуски, эндиликда улар кундалик хавфга айланиб улгурган. Бугун АI ва робот технологиялари тизимларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайгани сари, айрим шахслар чиркин мақсадларини амалга ошириш учун фирибгарлик йўли билан янгидан-янги хавфларни келтириб чиқармоқда ва инсонлар дахлсизлигига таҳдид солмоқда СМС ёки танишингиз томонидан юборилаётган турли хил “апк” файллар, ёлғон ўйинли ботлар нафақат телеграм мессенжерлари орқали, балки қўнғироқ, ижтимоий тармоқлар, ҳатто “банк ходими” ниқоби остида ҳам учрамоқда. Бир лаҳзада айтилган код босилган ҳавола ёки юборилган маълумот картангиз бўшаб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Ачинарли томони шундаки, бу каби фирибгарлик қармоғига тушаётган инсонлар молиявий зарар кўрмоқда ва алданмоқда. Тугмалар билан бошқариладиган рақамли дунёда инсон хавфсизлиги ҳамда шахсий маълумотлари хавф чангалида қолмоқда. Хўш, унда биз киберҳужумлардан ўзимизни қандай ҳимоя қила оламиз? Бу каби саволлар бугун жуда кўп янграмоқда Эҳтиёт бўлинг — бир сониялик бепарволик катта йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин. Маълумотларга кўра, фирибгарлар эгаллаб олинган телеграм аккаунтлари орқали фойдаланувчининг контактларидаги шахсларни турли ноқонуний телеграм гуруҳларига рухсатсиз қўшмоқда. Шунингдек, фойдаланувчи номидан турли зарарли (апк) файллар ва ҳаволалар тарқатиб, “шошилинч пул керак” деган баҳона билан яқинлари ва танишларидан қарз сўраш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда Бугунги кунда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасидаги овоз бериш жараёнлари ҳам бошланган. Ушбу жараёндан ҳам айрим фирибгарлар фойдаланиб, фуқаролардан телефон рақамига келган тасдиқлаш кодларини сўраш орқали уларнинг телеграм ҳисобларини эгаллашга уринишмоқда. Киберхавфсизлик маркази маълумотларига кўра, 2024 йилда 12 миллиондан ортиқ киберҳужумни амалга оширишга уринишлар қайд этилган бўлса, 2025 йил давомида WАФ (Web Applisation Firewall) тизимига уланган 100 га яқин веб-ресурсларга 67 миллиондан ортиқ киберҳужумлар аниқланиб, блокланган “Ўзбекистон Республикасининг киберхавфсизлик стратегиясини белгилаш ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2026 йил 1 апрелдан Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасида киберхавфсизликни таъминлаш бўлимлари ташкил этилади. Давлат органлари ва ташкилотларида киберхавфсизликни таъминлаш техник базаларини мустаҳкамлаш учун зарур маблағлар ажратилиши ҳам белгиланди Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизматининг миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг замонавий кибертаҳдидларга бардошлилигини ошириш мақсадида уларнинг киберхавфсизлик борасидаги камчиликларини аниқлаш учун мустақил экспертлар иштирокида танловлар ўтказиб борилади — Интернет олами инсонларга катта қулайлик яратмоқда. Вақт ва масофа муаммоси бугун деярли сезилмайди. Аммо шу билан бирга хавф ҳам бу жараёнда истеъмолчиларга жиддий зарар етказмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида хавфсизлик тавсияларига амал қилиш лозим, — дейди “Киберхавфсизлик маркази” ДУК мутахассиси Муҳаммад Раҳимов. —Яъни, манзили аниқ бўлмаган ёки ишончсиз манбалардан келган файллар ва номаълум ҳаволаларни босмаслик, ҳатто танишлардан келган хабар бўлса ҳам, маълумотнинг ҳақиқийлигини текширмасдан туриб файл ёки ҳаволани очмаслик, телефон ёки компьютерга номаълум иловаларни ўрнатмаслик талаб этилади. Ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётган сохта “Тайёр бизнес”, “Стартап сотамиз” каби лойиҳалар кўпинча фирибгарлик белгиси бўлиши мумкин Шу каби ҳолатларни аниқлаш учун ҳар бир манба маълумотларига нисбатан ҳушёр бўлиш, контент сифати ва аудиториясига эътибор бериш орқали кўплаб хавфларнинг олдини олиш мумкин. Телефонимизни барча хавфлардан сақлашимиз учун фойдаланишимиз керак бўлган иловалар мавжуд. Шулардан бири “Check Permission” иловасидир. Бу янги дастур бўлиб, ҳозиргача 3000 дан ортиқ қурилмани вируслардан ҳимоялаб келмоқда. Қулайлик жиҳатидан бу илова офлайн режимда ҳам ишлайди. Бу эса интернет ишламаган ҳолатда ҳам самарали текширув ўтказа олишини англатади. Бундан ташқари, мобиль телефонга юкланаётган ёки ўрнатилган бошқа иловаларни ҳам текширади ва шубҳали дастурлар ҳақида билдиришнома юборади. Янги версияда иш фаолиятини бошлаган “Kiberhujum.uz” сайти ҳам фойдаланувчиларга ёлғон маълумотларни ажрата олишда ёрдам беради Яъни, сиз ўзингизга шубҳали деб билган реклама, файл ёки ахборотни ушбу сайтга юборсангиз, у дарҳол текшириб натижасини билдиради. Бу каби дастурлар киберхавфсизлик ташкилотлари томонидан ҳар бир шахс кичик белгилар орқали катта хавфларни англаб етиши учун йўлга қўйилмоқда. Аммо аксарият фуқаролар бу илова ва сайтлар ҳақида етарли маълумотга эга эмас. Бу эса уларнинг фирибгарлар учун осон ўлжага айланишига сабаб бўлаётгани ачинарли ҳақиқат Хулоса қилиб айтганда, рақамли технологиялар ҳаётимизни енгиллаштираётган бўлса-да, улар билан бирга киберхавф ҳам ортиб бормоқда. Фирибгарлар турли усуллар орқали инсонларнинг ишончидан фойдаланиб, уларнинг шахсий маълумотлари ва молиявий маблағларига зарар етказишга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун ҳар бир фойдаланувчи интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ҳушёр бўлиши, шубҳали ҳаволалар ва файллардан узоқ туриши, шахсий маълумотларини ҳимоя қилиши зарур. Рақамли хавфсизликка бефарқ бўлмаслик — бугунги кунда ҳар бир инсоннинг муҳим масъулияти Меҳрибону ТЎЛҚИНОВА, ЎзА