Ҳашарда ёшлар фаол
Ҳашар доирасида маҳаллалардаги кўчалар, ички йўлаклар, жамоат жойлари ва аҳоли гавжум ҳудудларда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ёшлар томонидан чиқиндилар тозаланиб, дарахтлар атрофи, яшил ҳудудлар, гулзор ва хиёбонлар тартибга келтирилди Шунингдек, масжидлар, қабристонлар ва

Ҳашар доирасида маҳаллалардаги кўчалар, ички йўлаклар, жамоат жойлари ва аҳоли гавжум ҳудудларда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ёшлар томонидан чиқиндилар тозаланиб, дарахтлар атрофи, яшил ҳудудлар, гулзор ва хиёбонлар тартибга келтирилди Шунингдек, масжидлар, қабристонлар ва зиёратгоҳлар ҳудудларида ҳам тозалик ишлари олиб борилиб, бу масканларнинг озода ҳолатини сақлашга алоҳида эътибор қаратилди Мазкур жараёнларда ёшларнинг фаол иштироки эътиборга молик. Улар нафақат ҳудудларни ободонлаштиришда, балки жамоатчиликни ҳам ушбу эзгу саъй-ҳаракатларга жалб этишда ташаббускорлик кўрсатмоқда. Бу эса экологик маданиятни юксалтириш, табиатга масъулиятни кучайтириш ва маҳаллаларда ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қиляпти Энг муҳими, ёшлар бош-қош бўлаётган бундай ташаббуслар юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланишини яна бир бор амалда тасдиқламоқда Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА