Ҳашар жамоани ҳамжиҳатлик ва бирдамликка ундайди
Айниқса, Наврўз умумхалқ байрами арафасида ташкил этилаётган ҳашарлар ҳудудларни янада кўркамлаштириш, атроф-муҳитни тозалаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга хизмат қилмоқда Ана шундай эзгу ташаббуслар доирасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида ҳам умумхалқ ҳашари ташкил этилди. Унда жамият ра

Айниқса, Наврўз умумхалқ байрами арафасида ташкил этилаётган ҳашарлар ҳудудларни янада кўркамлаштириш, атроф-муҳитни тозалаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга хизмат қилмоқда Ана шундай эзгу ташаббуслар доирасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида ҳам умумхалқ ҳашари ташкил этилди. Унда жамият раҳбарияти ва ходимлари фаол иштирок этиб, иш жойлари атрофини ободонлаштириш ва тартибга келтириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшди Ҳашар давомида хизмат бинолари ҳудуди тозаланди, атроф-муҳит тартибга келтирилди, дарахтлар ва манзарали кўчатларга парвариш кўрсатилди Шунингдек, ҳудуддаги яшил майдонларни кенгайтириш ва унинг кўркамлигини оширишга қаратилган қатор амалий ишлар қилинди Бундан ташқари, йўлаклар тозаланиб, ҳудудлардаги яшил майдонлар тартибга келтирилди. Бундай ҳашарлар нафақат иш жойларини янада кўркам қилишга хизмат қилади, балки жамоада ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлашга ҳам ҳисса қўшади