Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

Ҳашар қадриятларни намоён этмоқда

Умумхалқ хайрия ҳашари туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида изчил давом этмоқда. Айниқса, “Вобкент” ва “Чармгарон” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ташаббускорлиги ва фаоллиги билан ажралиб турибди.“Вобкент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Ёшлар сайилгоҳи хиёбонида ҳамда “Соҳ

1 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Ҳашар қадриятларни намоён этмоқда
Paylaş:

Умумхалқ хайрия ҳашари туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида изчил давом этмоқда. Айниқса, “Вобкент” ва “Чармгарон” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ташаббускорлиги ва фаоллиги билан ажралиб турибди.“Вобкент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Ёшлар сайилгоҳи хиёбонида ҳамда “Соҳил бўйи” лойиҳаси асосида ташкил этилган аҳолининг дам олиши учун мўлжалланган кўчада ободонлаштириш ишлари қизғин олиб борилди. Ҳашар давомида 120 тупдан ортиқ манзарали кўчатлар ўтқазилди Маълумки, аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда туман марказида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида барпо этилган Ёшлар сайилгоҳи олдида аввал 7 миллиард сўм маблағ эвазига “Соҳил бўйи” лойиҳаси амалга оширилган эди. Бу йил эса қўшимча равишда 4 миллиард сўм маблағ ҳисобидан янги истироҳат боғи барпо этилмоқда. Мазкур лойиҳалар туман аҳолиси учун сифатли дам олиш имкониятини яратиш, кечки сайрлар ташкил этиш ҳамда “Саломатлик учун 5000 қадам” лойиҳасида иштирок этувчилар учун янада жозибадор муҳитни яратади Шунингдек, туман марказида жойлашган минора атрофида ҳам ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Туман ҳокими ташаббуси билан бу ҳудудга маҳаллий иқлимга мос гужум дарахтлари ўтқазиш ишлари бошланган “Вобкент” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Аҳмад Дониш кўчаси ҳам янги қиёфа касб этмоқда. Ушбу кўча 24/7 режимида фаолият юритувчи замонавий кўча сифатида шакллантирилмоқда. Бу ерда тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиб, атроф ҳудуд ободонлаштирилди, мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда турли гул кўчатлари экиш ишлари амалга оширилмоқда Маҳаллада яшовчи 2835 нафар фуқаронинг барчаси ҳашар тадбирларида фаол иштирок этмоқда. Маҳаллада жами 705 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан 220 та хонадонда томорқа ва экин ерлари бор. Ҳашар доирасида хонадонлар ўз ҳовли ва гулзорларини тартибга келтириб, гул уруғлари сочишди, мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазишди Умумхалқ хайрия ҳашари юртимиздаги ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамлик каби эзгу қадриятларни яна бир бор намоён этмоқда Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА