Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

Ҳамжиҳатлик ва тотувлик рамзи

Улуснинг улуғ куни, янги йил, янги куннинг бошланиши сифатида нишонланадиган бу байрам қозоқ халқининг ота-боболардан мерос бўлиб келаётган қадриятларидан биридир. Ҳамжиҳатлик ва тотувлик рамзи ҳисобланган ушбу байрам кўп миллатли Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кенг нишонланиши анъанага айланган

1 gün önce0 görüntülemeuza.uz
Ҳамжиҳатлик ва тотувлик рамзи
Paylaş:

Улуснинг улуғ куни, янги йил, янги куннинг бошланиши сифатида нишонланадиган бу байрам қозоқ халқининг ота-боболардан мерос бўлиб келаётган қадриятларидан биридир. Ҳамжиҳатлик ва тотувлик рамзи ҳисобланган ушбу байрам кўп миллатли Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кенг нишонланиши анъанага айланган – Амал байрами ёки кўришув – қариндош-уруғлар тотувлиги, халқлар ҳамжиҳатлигининг ифодаси. Чунки, бу анъана қариндошлар орасидаги тотувликни мустаҳкамлаб, топиштиради. Одамлар бир-бирига яхшиликлар тилаб, олқишлар айтилади, – дейди институтнинг қозоқ, туркман тили ва адабиёти кафедраси мудири, доцент Иристи Қуттимуратова Кечада Филология факультети декани Гулбаҳар Бегмуратова, Қорақалпоғистон Республикаси Қозоқ миллий-маданий маркази раҳбари Асқар Умбетаев сўзга чиқиб, уйғониш айёми, Наврўз жарчиси бўлган амал байрами билан табриклади, бу байрамнинг миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашдаги аҳамиятига алоҳида тўхталди Тадбир доирасида қозоқ халқининг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий таомлари, миллий кийимлари кўргазмаси ташкил этилиб, иқтидорли талабалар ижросидаги куй-қўшиқлар, миллий рақслар, миллий анъаналар ва урф-одатлар акс этган саҳна кўринишлари, савол-жавоблар иштирокчиларга байрамона кайфият улашди Довуд Абибуллаев, ЎзА