Tenqri
Ana Sayfa
Bu haber şu an sadece Özbekçe dilinde sunulmaktadır. Seçtiğiniz dilde çeviri henüz mevcut değildir.
Dünya

“Адолат”чилар такрорий қоидабузарларни ҳайдовчиликдан вақтинча маҳрум қилишни илгари сурмоқда

Унга кўра, маст ҳолда содир этилган ва инсон ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жазони кескин кучайтириш, қоидабузарликларни қайта-қайта содир этган ҳайдовчиларни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир неча йилга маҳрум қилиш тизимини жорий этиш кабилар назарда тутилмоқда

1 gün önce0 görüntülemeuza.uz
“Адолат”чилар такрорий қоидабузарларни ҳайдовчиликдан вақтинча маҳрум қилишни илгари сурмоқда
Paylaş:

Унга кўра, маст ҳолда содир этилган ва инсон ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жазони кескин кучайтириш, қоидабузарликларни қайта-қайта содир этган ҳайдовчиларни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир неча йилга маҳрум қилиш тизимини жорий этиш кабилар назарда тутилмоқда Бу ҳақда фракция аъзоси Зуҳриддин Мавлонов маълум қилди ва бу борада ўз муносабатини билдирган: “Тошкент кўчаларида “Гелик” русумли автомобилни 222 км/соат тезликда бошқарган шахсларга нисбатан 15 суткалик қамоқ жазоси тайинлангани, 17 ёшли ўсмирнинг тезлиги хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимининг ҳаётига нуқта қўйганлиги, вояга етмаган фарзандига рулни топшириб, унинг тақдирига бефарқ бўлган ота 5 суткага қамалгани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда Биргина 2025 йил давомида республикамизда 24 миллионга яқин қоидабузарлик қайд этилган экан. Афсуски, сўнгги 3 йилда йўл-транспорт ҳодисалари туфайли 5 минг 556 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган Бу оддий рақамлар эмас, бу - чироғи ўчган хонадонлар, етим қолган болалар ва фарзанд доғида куйган ота-оналардир Англаш мумкинки, жарима билан чекланадиган тизим ўзини етарли даражада оқламаяпти. Бойлигига ишониб, жаримани “кунлик харажат” деб, қонунни менсимайдиганлар учун тизим тубдан ўзгариши, жаримани тўлаб қўйиб яна йўлда хавф туғдираётган бундай “автотеррорист”ларни автомашина бошқарувидан чеклашимиз зарур Шу нуқтаи назардан “Адолат” партияси фракция аъзолари қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси устида ишлар олиб бормоқда. Ушбу қонун лойиҳасида маст ҳолда содир этилган ва инсон ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жазони кескин кучайтириш; 18 ёшга тўлмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришни топширган шахслар учун таъсирчан ва муқаррар жазо чораларини қўллаш; белгиланган тезликни ошириш, йўл безорилиги ва қизил чироқдан ўтиш каби қоидабузарликларни қайта-қайта содир этган ҳайдовчиларни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир неча йилга маҳрум қилиш тизимини жорий этиш; такроран маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддатини 5 йилгача узайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда Йўл - мусобақа майдони эмас, инсон ҳаёти дахлдор бўлган жамоат маконидир. Бизнинг мақсадимиз - жазонинг муқаррарлиги орқали ҳар бир фуқароларнинг ҳаётини асраб қолиш. Қонун ҳамма учун баробар!” дейилади депутатнинг муносабатида