Tenqri
Ana Sayfa
Dünya

800 та кўп квартирали уй рақамлаштирилади

Тадбирда таъкидланганидек, мазкур ишлар Президентнинг 2026 йил 5 февралдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу қарор уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида бошқарув самарадорлигини ош

1 gün önce0 görüntülemeuza.uz
800 та кўп квартирали уй рақамлаштирилади
Paylaş:

Тадбирда таъкидланганидек, мазкур ишлар Президентнинг 2026 йил 5 февралдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу қарор уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида бошқарув самарадорлигини ошириш, хизматлар сифатини яхшилаш ва соҳада шаффофликни таъминлашга қаратилган Маълум қилинишича, рақамлаштириш жараёнида ҳар бир кўп квартирали уйнинг электрон паспорти шакллантирилади. Унда биноларнинг қурилган йили, техник ҳолати, муҳандислик коммуникатсиялари, таъмирлаш ишлари тарихи, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда бошқа муҳим маълумотлар жамланади. Бу уй-жой фонди ҳолатини мунтазам назорат қилиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини самарали режалаштириш имконини беради Шу билан бирга, кўп квартирали уйларни бошқариш жараёнларини рақамли форматга ўтказиш мақсадида “Менинг уйим” ахборот-биллинг тизимини такомиллаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Мазкур платформа орқали уй мулкдорларининг умумий йиғилишларини ташкил этиш, қарорлар қабул қилиш, бошқарув ташкилотлари фаолияти бўйича ҳисоботлар юритиш ҳамда коммунал тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади Мутахассислар таъкидлашича, янги тизим молиявий шаффофликни таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади. Хусусан, ҳар бир кўп квартирали уй учун алоҳида банк ҳисоб рақами очилиб, мажбурий бадаллар ҳамда умумий мол-мулкни ижарага беришдан тушадиган маблағлар шу ҳисобда юритилади. Бу тўпланган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, уйларни сақлаш ва таъмирлаш ишларини тизимли ташкил этишга хизмат қилади Мутахассислар фикрича, бундай рақамли ечимлар коммунал хизматлар сифатини ошириш, инсон омилини камайтириш ва аҳоли билан очиқ мулоқот механизмларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, уй-жой фондидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, бошқарув тизимида замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда соҳада шаффофликни таъминлашга хизмат қилади Матбуот анжуманида таъкидланганидек, Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан мазкур қарор ижроси доимий назоратга олинган. Белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда тизимли ишлар амалга оширилмоқда Анжуман якунида оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга соҳа мутасаддилари томонидан атрофлича жавоб берилди